Де Хеага Саудиянинг икки клуби қизиқяпти

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ дарвозабони Давид Де Хеа Саудия Арабистонининг иккита клубидан таклиф олди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, испаниялик машҳур дарвозабон Давид де Хеа фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши учун иккита вариант бор. Томонлар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Бироқ потенциал иш берувчиларнинг номлари ошкор этилмаган.

Маълумот учун, 32 ёшли испаниялик футболчи ўтган мавсумда АПЛда 38 та ўйинда майдонга тушди. У мавсум якунида “қизил иблислар”ни эркин агент сифатида тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Де Хеага Германиянинг “Бавария” клуби катта қизиқиш билдираётгани бироқ испаниялик посбон бу таклифни қабул қилиш ҳақида ўйламаётгани айтилган эди. 

Гап шундаки, жамоанинг амалдаги дарвозабони Мануэль Нойер жароҳати сабаб вақтинча сафдан чиққан ва соғайгач катта эҳтимол билан ўз ўрнини қайта эгаллайди. Бу вазиятда эса Де Хеа иккинчи даражали посбон ролига тушиб қолади. Плеттенберг ўз манбаларига таяниб, маълум қилишича, испаниялик бу ҳолатда ҳеч қандай таклифни қабул қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Давид де Хеа Саудия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made