ЕЧЛ: Катта футбол оқшомига тайёрмисиз?

Спорт

image

Кеча тунда УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинларига старт берилган эди. Бугун ушбу босқич доирасида яна иккита ўйин ўтказилади.

Параллел равишда бошланадиган ўйинларнинг биринчисида Туриннинг “Ювентус” клуби Голландия пойтахти Аместердамда “Аякс” меҳмони бўлади. 

ЕЧЛнинг марказий ўйини эса Манчестерда ўтказилади. Унда маҳаллий жамоа МЮ Каталониянинг “Барселона”сига қарши тўп суришлари керак. 

Кўпчилик футбол ихлосмандларининг фикрича, бугунги баҳсларда омад меҳмонларга кулиб боқиши мумкин. Аммо, бундан буёғига кучсиз жамоалар чорак финалгача етиб келмаган деган фикрларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳар иккала ўйин ҳам ҳар қандай натижа билан якун топиши мумкин. Шундай экан олдинда бизни катта футбол оқшоми кутмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЕЧЛ

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг