... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев Президентдан истеъфо сўрадими?


12:20, 30.12.2017 Жамият
 10 921

Хабарларда айтилишича, генерал-лейтенант Ботир Парпиев истеъфо тўғрисидаги аризани икки ой аввал тақдим этган, бироқ Президент ушбу аризани имзоламаган.

Хорижий сайтларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ботир Парпиев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга истеъфо сўраб ариза билан мурожаат қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
 
Хабарларда айтилишича, генерал-лейтенант Ботир Парпиев истеъфо тўғрисидаги аризани икки ой аввал тақдим этган, бироқ Президент ушбу аризани имзоламаган.
 
Тарқатилаётган хабарларда Парпиев соғлиғи ёмонлашгани учун ариза ёзгани айтилади.
 
Интернет тармоғида тарқалган хабарларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизматига мурожаат қилдик. Матбуот хизмати тарқалган хабарларни буткул рад этиб, раҳбар ўз иш ўрнида эканини, ҳеч қандай ариза ёзилмаганини айтди.
 
Шу ўринда масалага янада ойдинлик киритсак. Ўзбекистон Республикаси Президенти номенклатурасидаги раҳбарлар фақатгина Президент фармони билан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
 
“Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 10-моддасида шундай дейилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.
 
Маълумот ўрнида, Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида 2004 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 

Теглар:Ботир Парпиев Давлат солиқ қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар