Credit Suisse Ўзбекистонни “пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфи юқори давлат” дея баҳолади

Олам

image

Швейцариянинг машҳур Credit Suisse банки Ўзбекистон ва яна йигирмадан ортиқ давлатларни “пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфи юқори” деб баҳолаб, ушбу мамлакатлардан мижозларни қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди

Қайд этилишича, UBS инвестиция банки ўзининг рақобатчиси Credit Suisse'ни сотиб олган биринчи кундан бошлаб банк ходимлари учун қатъий чекловлар рўйхатини тузган. Мазкур чекловлар сирасига “хавфли” мамлакатлардан мижозларни қабул қилишни тўхтатиш ҳам киради. Шунингдек, пул ювиш эҳтимолининг олдини олиш учун украиналик сиёсатчилар ва давлат корхоналари ҳам блокланган. 

UBS мувофиқлик департаменти томонидан белгиланган тақиқлар Credit Suisse'ни қулашдан қутқариш учун уч ой олдин Швейцария ҳукумати томонидан ташкил этилган транзакция билан боғлиқ хавфларни камайтиришга қаратилган.

UBS кеча, 12 июнь куни эрта тонгда Credit Suisse’ни сотиб олиш ишлари якунланганини тасдиқлаган. Банк раҳбари Калм Келлеҳер бош ижрочи директор Серхио Эрмотти очиқ мактубда шундай дейди: 

“Биз UBS'нинг кучли маданияти, консерватив хавф ёндашуви ёки сифатли хизмат кўрсатишда ҳеч қачон муросага келмаймиз”. 

Маълумки, UBS банки анъанавий равишда “хавфли” мижозларни ҳамда уларга юқори ставкали маҳсулотларни таклиф қилишга тайёр бўлган банкни қабул қилишда жуда эҳтиёткор ҳисобланади. У томонидан сотиб олинган Credit Suisse банки эса сўнгги бир неча йил ичида кўплаб можаро ва инқирозлар марказида бўлиб келди. Бунга банкнинг "таваккалчиликка нисбатан камтарона муносабати" сабаб экани айтилади. 

UBS томонидан Credit Suisse учун ўрнатилган “қизил чизиқлар” номли чекловлар рўйхати 11 та молиявий ва 12 та молиявий бўлмаган рискларни ўз ичига олади. 

Бундай “қизил чизиқлар”дан бири пул ювиш, порахўрлик ва коррупция хавфини чеклаш учун бир қатор мамлакатлардан мижозларни қабул қилишни тўхтатишни ҳам кўзда тутади. Бундай давлатлар рўйхатига Ўзбекистон ҳам киритилган. Шунингдек, рўйхатдан Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Россия, Молдова, Афғонистон, Ироқ, Яман, Албания, Беларусь, Буркина-Фасо, Конго Демократик Республикаси, Салвадор, Эритрея, Эфиопия, Гвинея, Гаити, Косово, Ливия, Мянма, Никарагуа, Фаластин, Жанубий Судан, Шри-Ланка, Судан, Венесуэла ва Зимбабве каби давлатлар ҳам ўрин олган.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция порахўрлик Credit Suisse пул ювиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made