Чилонзорда маст йигит қотилликка қўл урди

Жамият

image

Пойтахт Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 28 ёшли йигит 27 ёшли йигитнинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий 9 июль куни Чилонзор туманида яшовчи 28 ёшли Р.Р. маст ҳолда бўлган Чилонзор тумани 3-даҳада яшаган, муқаддам судланган 27 ёшли М.Р.нинг уйида ўзаро жанжал туфайли уни пичоқ билан жароҳатлаган.

Натижада М.Р. шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Р.Р.қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Чилонзор туманида 43 яшар эркак 28 яшар йигитни қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Чилонзор тумани

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made