... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорога ҳам янги ҳоким тайинланди


18:10, 16.12.2016 Жамият
 4 696

2011 йилнинг декабрида вилоят раҳбари этиб тайинланган Муҳиддин Турдиевич Эсонов вазифасидан озод этилди.

16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда вилоятдаги ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
 
2011 йилнинг декабрида вилоят раҳбари этиб тайинланган Муҳиддин Турдиевич Эсонов вазифасидан озод этилди. Бўш қолган вилоят ҳокимлиги лавозимига Ўктам Барноев тайинланди.
 
2008 йилга қадар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарган Ўктам Барноев 2008 йил апрель ойидан 2010 йил декабргача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Мухторбек Абдуллаев
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Муҳиддин Эсонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар