Узоқ Шарқ ўрмонларида ёнғин бошланди
Олам
−
19 Апрель 2020 7110 1 дақиқа
Хабаровск ўлкаси ва Байкалолди ҳудудида бошланган ўрмон ёнғинлари 23 минг гектардан ортиқ майдонни қамраб олди. Бу ҳақда Россия ўрмонларни ҳимоя қилиш бошқармаси маълум қилмоқда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, Россияда ўрмон ёнғинлари 45 дан ортиқ регионда қайд этилган, Россия Федерациясининг 63 та бошқа субъектида ёнғин даври бошланган. Энг катта ёнғинлар Байкалолди ва Хабаровск ҳудудларида қайд этилди.
“19 апрель куни Москва вақти билан соат 00:00 да (Тошкент вақти билан 02:00) Россия Федерациясининг 24,774 гектар майдонида 45 та ўрмон ёнғини қайд этилди. Табиий офатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади бошқарма хабарида.
Шунингдек, Бурятия Республикаси, Яҳудий мухтор вилояти, Амур вилояти ва бошқа минтақалардаги ўрмонларда ҳам ёнғин бошланган. Оловларни ўчиришга 2 655 киши, 533 дона техника ва 20 самолёт жалб қилинган.
Live
Барчаси