Бухорода ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича янги нархлар эълон қилинди

Жамият

image

Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича янги тарифлар тасдиқланди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” хабар берди.

Унга кўра, 2024 йилнинг 15 январидан Бухоро вилоятида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича қуйидаги белгиланган янги тарифлар амалда қўлланилади:

 Ичимлик суви (1 м3) :

  • аҳоли учун – 3100 сўм
  • иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун – 3472 сўм
  • бюджет ташкилотлари учун – 7840 сўм
  • бошқа истеъмолчилар учун – 7840 сўм

Техник сув (1 м3):

  • аҳоли учун – 1500 сўм
  • бошқа истеъмолчилар учун – 1680 сўм

Оқова сув хизмати (1 м3) :

  • аҳоли учун – 2800 сўм
  • иссиқлик таъминоти, диний ташкилотлар ва бошқалар учун – 3136 сўм
  • бюджет ташкилотлари учун – 5376 сўм
  • бошқа истеъмолчилар учун – 5376 сўм

Шунигдек, “Дамхўжа сув таъминоти” МЧЖ ичимлик суви таъминоти бўйича (1 м3):

  • аҳоли ва сув таъминоти корхоналари учун 650 сўм; (сув таъминоти корхоналари орқали)
  • бошқа юридик истеъмолчилар учун – 1 500 сўм

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 29 декабридан Қашқадарё вилоятида ичимлик суви таъминоти ва канализация хизматлари учун нархлар ошиши маълум қилинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ичимлик суви Бухоро оқова сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг