Бўкада 10 млрд сўмлик қалбаки косметика ишлаб чиқарган цех аниқланди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бўка туманида қиймати 10 млрд сўмдан зиёд қалбаки косметика воситаларини ишлаб чиқарадиган цех аниқланди. Бу ҳақда Божхона қўмитасининг ахборот хизмати бош инспектори Азиза Зоирова QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

“Яллама” чегара божхона постида ўтказилган тезкор тадбирда юк автотранспорт воситасига ҳужжатларда қайд этилганидек, кийим илгич, турли эҳтиёт қисмлар, хўжалик моллари каби 13 турдаги товарлар эмас, аксинча ҳужжатларда умуман келтирилмаган 21 турдаги товарлар, шу жумладан, косметик воситаларнинг идиш ва қутилари, уларни ишлаб чиқариш ва қадоқлашда фойдаланиладиган турли хомашё, ёрлиқ ҳамда ҳимоя қатламлари борлиги аниқланган. Уларнинг умумий қиймати эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 3 млрд сўмдан ошмоқда.

Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар давом эттирилиб, ушбу товарлар Бўка туманидаги омборлардан бирида хорижий брендлар номи остидаги косметика ва парфюмерия воситаларининг қалбаки нусхалари ишлаб чиқарилиши аниқланди. 

Цехда Европа мамлакатлари, Корея, Бирлашган Араб Амирликлари, Хитой каби давлатларнинг 20 дан зиёд турли машҳур брендлари номи остида ишлаб чиқарилган 280 минг донадан ошиқ сифатсиз ва қалбаки косметика ва парфюмерия воситалари ҳозирда вақтинча сақловга олинган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 10 млрд сўмдан ошмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, пардоз-андоз, косметика ва парфюмерия воситалари мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар сирасига киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Бўка косметика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made