Бугун Суперлиганинг иккинчи тур учрашувлари бошланади

Спорт

image

Бугун жорий йилги Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларининг 2-тур ўйинларига старт берилади. Жумладан, Навоийда “Қизилқум” футболчилари Олмалиқнинг АГМК жамоаси билан куч синашади. Бекободда эса “Металлург” жамоаси Бахтиёр Ашурматов бошқарувидаги “Бухоро”ни қабул қилади.

Турнинг марказий ўйинлари эса эрта ва индинга белгиланган. 30 март куни амалдаги Ўзбекистон чемпиони “Локомотив” жамоаси футболчилари Наманганнинг “Навбаҳор” клубига қарши майдонга тушади. 1-турда темирйўлчилар принципиал рақиби “Пахтакор”га ютқазиб қўйгач, энди “лочинлар”га қарши яраланган шер мисоли ҳаракат қилиши табиий.

Март ойининг сўнгги кунида мухлислар бирйўла иккита дербига гувоҳ бўлади. Чунончи, Тошкентда мухлислар “Пахтакор” ва “Бунёдкор” қарама-қаршилигидан завқ олишса, Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари “Андижон”ни қабул қилади. Хуллас, яқин уч кун мобайнида мухлисларни бир-биридан қизиқарли ўйинлар кутиб турибди.

Ўзбекистон суперлигаси. 2-тур

29 март, жума

18:15. “Қизилқум” – АГМК

20:15. “Металлург” – “Бухоро”

30 март, шанба

16:15. “Сурхон” – “Динамо”

19:00. “Локомотив” – “Навбаҳор”

31 март, якшанба

17:00. “Бунёдкор” – “Пахтакор” (учрашув “Пахтакор” стадионида ўтказилади)

19:15. “Қўқон-1912” – “Андижон”

19:15. “Насаф” – “Сўғдиёна”

Эслатиб ўтамиз, 1-тур ўйинларидан кейин “Пахтакор” ва “Сўғдиёна” клублари 3тадан очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида етакчилик қилишмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Суперлига

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг