Бугун Англияда даҳшатли дерби бўлиб ўтади

Спорт

image

Бугун Англия премьер лигасининг 31-турининг қолдирилган баҳси доирасида Манчестер дербиси бўлиб ўтади.

Муҳташам “Олд Траффорд” стадионида кейинги пайтларда омадсизликлар гирдобига тушиб қолган “Манчестер Юнайтед” ўз ҳамшаҳари “Манчестер Сити”ни қабул қилади.

Даҳшатли дербининг муғимлиги шундаки, азалдан бу икки рақиб бир-бирига душман ҳисобланади. Бундан ташқари бугун “Манчестер Сити” ўйинда очко йўқотадиган бўлса, чемпионликдан умидини ўзса ҳам бўлаверади. Шу боисдан Гвардиола шогирдлари жон-жаҳдлари билан тахтда қолиш учун ҳаракат қилишади.

МЮ эса, хафсаласи пир бўлган мухлисларини бироз бўлсада овутиш учун бугун камида мағлуб бўлмасликлари керак. Акс ҳолда, ҳаттоки, Оле-Гуннар Сульшернинг ҳам тақдири қорунғуликка бурканиши мумкин.

Хуллас, бугунги ўйин нафақат даҳшатли дерби, балки йил ўйини сифатида тарихда қолиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Манчестер Сити Манчестер Юнайтед

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг