Буюк мунаққиднинг 90 йиллиги нишонланмоқда

Жамият

image

Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов ўзининг матонати, иродаси билан инсониятга ўрнак бўлган марифатпарвар шахс эди. Шу кунларда адабётшунос олим Озод Шарафиддиновннг 90 йиллиги Ўзбекистонда кенг нишонланмоқда. Мунаққиднинг ижодига бағишлаб адабий кечалар, байрам дастурлари, концертлар ўтказилмоқда.

Бугун, 21 май куни соат 15:00 да Ўзбек миллий академик драмма театрида ҳам ана шундай тадбир ташкил этилди. 

Тадбирда гўзал қўшиқлар, театр актёрлари томонидан монологлар ижро этилди. Машҳур шоирларнинг шеърлари ёд айтилди. Мунаққиднинг яқинлари томонидан устоз ҳаётидаги унитилмас воқеалар тилга олинди.

Ўзбек адабиётшунослари, публицистлари орасида Озод Шарафиддиновнинг номи яққол ажралиб туради. Олим, ўз умрини шунчаки яшамади, балки ХХI аср янги ўзбек адабиёти ва миллий адабий тафаккурининг ривожланишига улкан ҳисса қўшди. 

ХХ асрнинг 60-80-йилларида у Чўлпон ҳаёти ва ижодини тарғиб қилишга интилди. Ўзбек адабиётининг Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Шайхзода, Миртемир, Зулфия сингари намояндалари ҳақида адабий портретлар яратди: “Истеъдод жилолари” (1976), “Адабий этюдлар” (1968), “Абдулла Қаҳҳор” (1988), “Биринчи мўжиза” (1979). Олим ижодида ўзга адабиётлар намояндалари ижоди ҳақида яратилган “Яловбардорлар” (1974) адабий-танқидий очерклар китоби муҳим ўрин эгаллайди. 

Мустақиллик йилларида Озод Шарафиддинов ҳам адабий танқидчи,  ҳам таржимон,  ҳам жамоат арбоби сифатида улкан ишларни амалга оширди. “Чўлпон” (1991), “Чўлпонни англаш” (1994) китоблари, “Эътиқодимни нега ўзгартирдим” (1997) асарларида мунаққиднинг эстетик принсиплари акс этган. Озод Шарафиддиновнинг ўзбек адабиёти ривожига қўшган ҳиссаси муносиб тақдирланиб  Беруний номидаги Давлат Мукофоти, “Буюк хизматлари учун”, “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланди. 2002 йил 23 августда Озод Шарафиддиновга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.

 

Дурдона Шарафиддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Озод Шарафиддинов

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар