Дилшодбек Рўзметов финалга чиқди

Спорт

image

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал беллашувлари давом этмоқда.

81 килограмм вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Дилшодбек Рўзметов финал остонасида Буюк Британия вакили Бенжамин Уиттекер билан баҳс олиб борди.

3 раунд ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган Дилшодбек Рўзметов беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари орасида финал йўлланмасига сазовор бўлган боксчилар сони 3 нафарга етди. Бунгача 52 килограмм вазн тоифасидаги Шаҳобиддин Зоиров ҳамда 57 килограмм вазн тоифасидаги Миразизбек Мирзахалилов финалга йўл олганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Дилшодбек Рўзметов финал

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг