Бош прокуратура уйини долларда сотган фуқаронинг қўлга олингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқлар ва баъзи ОАВда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департамент томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда 2 хонали уйни 25 минг АҚШ доллари эвазига сотаётган фуқаролар қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бош прокуратура ММатбуот хизмати уй савдоси вақтида фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.нинг қўлга олиниши ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан бундай тадбир ўтказилмаган ва ўз-ўзидан фуқаролар Р.Т. ҳамда Н.Л.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177 ва 189-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилмаган.

“Шунга кўра, жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таянишни қатъий сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг