Боливия Исроил билан барча дипломатик алоқаларни узди

Олам

image

Боливия Исроил билан барча дипломатик алоқаларини узди. Чили ва Колумбия эса мамлакатдаги элчиларини маслаҳатлашув учун чақириб олди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди

Маълум қилинишича, Боливия ҳукумати Ғазо секторидаги амалиёт туфайли Исроил билан дипломатик муносабатларни узган. Мамлакат Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фредди Мамани бу қарор Исроилнинг Фаластин ҳудудларида олиб бораётган кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларини кескин қоралаш мақсадида қабул қилинган.

“Боливия Ғазо секторида содир бўлаётган агрессив ва номутаносиб Исроил ҳарбий ҳужумини рад этиш ва қоралаш учун ушбу давлат билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилди”, дейди Вазир ўринбосари.

Жанубий Американинг яна икки давлати – Чили ва Колумбия эса Исроилдаги элчиларини маслаҳатлашув учун чақириб олган. Боливия ва Чили ҳукумати Исроилни халқаро ҳуқуқни бузганликда айблаб, Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказилишини таъминлаш зарурлигини билдирган. 

Ҳар учала давлат ҳам урушни тинч йўл – сулҳ тузиш орқали тўхтатишга чақирмоқда. Шунингдек, Мексика ва Бразилия ҳукумати ҳам сулҳ зарурлигини билдирган. Бироқ ҳозирча Исроил томони ушбу мамлакатлар билан тугатилган ёки амалдаги дипломатик алоқалар ҳақида ҳеч қандай маълумот бергани йўқ.

Маълумот учун, бу Боливиянинг Фаластин можароси туфайли Исроил билан иккинчи бор дипломатик муносабатларни тўхтатиши ҳисобланади. Биринчиси 2009 йилда Ғазо секторига қилинган ҳужумлар туфайли узилган, лекин алоқалар орадан 11 йил ўтгач, 2020 йилда қайта тикланган. Боливия дунё мамлакатлари орасида Исроилнинг Ғазога ҳужум қилишини кескин рад этиб, шу сабабли у билан муносабатларни узган ягона давлат саналади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Боливия Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made