Биз “Реал” билан охиригача жанг қиламиз – Ямал

Спорт

image

“Барселона” вингери Ламин Ямал “кўк-анорранглилар” Испания чемпионатида ғолиблик учун мавсум охиригача курашишини айтди.

“Биз “Реал” билан охиригача жанг қиламиз. “Барселона” ўзи иштирок этаётган барча турнирларда ғалабани мақсад қилади. Агар ғалаба қозонишга имконият бўлса, демак охиригача ҳаракат қилиш керак”, дейди Ямал.

Ямал каталонияликлар тарбияланувчиси бўлиб, 2023 йилнинг ёзида “Барселона”нинг асосий жамоасига қўшилган. Жорий мавсумда 16 ёшли футболчи “кўк-анорранглилар” сафида барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” интернет портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

“Барселона” Ла Лиганинг 29-туридан сўнг, турнир жадвалида пешқадам “Реал”дан 8 очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Ламин Ямал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг