... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Бир мойчечак, икки мойчечак... Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун балли тизим жорий этилиши мумкин?


14:42, 18.05.2018 Жамият
 3 141

Ички ишлар вазири Олмазор туманида бўлиб ўтган мажлисда таклиф ўрганиб чиқилаётганини маълум қилган.

Ўзбекистонда ҳайдовчиларни баҳолашнинг янги балли тизими йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот котиби хабар берди.
 
Унинг сўзларига кўра, бу таклиф ўрганиб чиқилаётгани ҳақида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Олмазор туманида бўлиб ўтган мажлисда маълум қилган.
 
Бу тизимда ҳайдовчиларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари учун маълум балл белгиланади ва ҳайдовчининг йўл қўйган жаримаси турига қараб, балл айириб борилади. Балл тугаганда ҳайдовчи қайтадан имтиҳон топшириб, гувоҳнома олишига тўғри келади.
 
ИВВ бу таклифни амалга ошириш имкониятларини ўрганиб чиқаётганини ва бу тизимни жорий қилишда ҳайдовчиларнинг фикларини ўрганиб чиқишини маълум қилди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ИИББ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар