Бир миллиард сўмдан ортиқ қийматдаги давлат харидлари бекор қилинди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган 4 та давлат хариди бекор қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган қатор давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Улар қуйидагилар:

  • Ангрен шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигидаги  200,0 млн сўмлик;
  • Жарқўрғон туман ҳокимлиги буюртмачилигидаги 309,0 млн сўмлик;
  • Оқолтин туман Тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигидаги 300,0 млн сўмлик;
  • Урганч ихтисослаштирилган мақом санъати мактаб-интернати буюртмачилигидаги 371,1 млн сўмлик давлат харидлари.

"Агентликнинг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилинди, шунингдек, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

давлат хариди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made