...
МЕНЮ
ONLINE TV

BI Group: Ўзбекистонда қурилишдаги “портлаш” Қозоғистонда уй нархларига таъсир қилади


15:43, 24.06.2018 Олам
 10 175

Ўзбекистон иқтисодидаги уйғониш сабаб қурилиш хомашёсига талабни кескин ошириб юборди.

Ўзбекистонда қурилиш хомашёсига талабнинг сезиларли ошиши сабаб Қозоғистонда уйлар нархи кўтарилади. Бу ҳақла Қозоғистоннинг BI Group қурилиш компанияси раиси Айдин Рахимбоев Facebook саҳифасида маълум қилмоқда.
 
Унинг сўзларига кўра, сўнгги олти ойда цемент нархи икки баробар қимматлашган.
 
“Фикримача, бу фақатгина бошланиши, негаки қўшниларимизда барча янги кенг кўламли лойиҳалар ҳали олдинда. Иқтисодиёт энди уйғонмоқда. Аввал биз улардан цементни арзонга сотиб олар эдик, энди уларнинг ўзига етмаяпти. Бизга ҳам ўзимизники етмайди. Цемент шундай товарки, уни узоқдан келтиролмайсан, янги завод уч йил қурилади”, деб ёзади Айдин Рахимбоев.
 
Рахимбоевнинг таъкидлашича, цемент нархи ўн йилдан бери кўтарилмаган ва қурилиш компаниялри янги лойиҳалар учун одатдагидек маблағ ажратган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон иқтисод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!