Аттракционда учаётган 13 ёшли бола тушиб кетди (видео)
Олам
−
05 Январь 2020
43821Бугун, 5 январь куни ижтимоий тармоқларда боланинг аттракциондан йиқилиб тушгани тасвирланган видео тарқалди.
Видеода “Рогатка” аттракционида учишни бошлаган бола тахминан 6-7 метр баландликдан пастга тушиб кетгани кўринади. Ҳодиса жорий йилнинг 2 январь куни Олма-ота шаҳридаги “Кўк-Тобе” паркида юз берган.
Аттракциондан йиқилган 13 ёшли ўсмир Болалар шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилган. Унга барча зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Боланинг аҳволи барқарор ҳолатда.
Полицияга 13 ёшли бола ўз эҳтиётсизлиги сабабли йиқилгани маълум қилинган. Боланинг ота-онаси парк маъмуриятига эътирозлари йўқлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 январь куни Фарғона шаҳрида аёл киши бошига носоз аттракцион қисми тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси