“Байер” рекордларни уришда давом этмоқда

Спорт

image

Леверкузеннинг “Байер” клуби “Бенфика”нинг Европа футболидаги мағлубиятсиз рекордини такрорлади. Бу ҳақда “MisterChip” саҳифаси хабар берди.

Манбага кўра, Германия чемпионатининг 32-тур учрашувида “Байер” Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубини 5:1 ҳисобида мағлуб этди ва мағлубиятсиз сериясини 48 тага етказди. Бу орқали немис клуби “Бенфика”нинг 1963 йилдаги рекордини такрорлади.

“Байер” 2023/2024 йилги мавсумда Бундеслига турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 32 учрашувда 84 очко жамғарган. Бундеслиганинг 29-турида Хаби шогирдлари муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирди.

Навбатдаги ўйинда “Байер” Европа лигасининг иккинчи ярим финалида “Рома”га қарши майдонга тушади. Биринчи ўйин 2:0 ҳисобида леверкузенликларнинг ғалабаси билан якунланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Айнтрахт Бенфика Байер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made