“Байер”нинг мағлубиятсиз серияси 44 та ўйинга етди

Спорт

image

Испаниялик мутахассис Хаби Алонсо бошчилигидаги “Байер” Европа лигаси чорак финал жавоб ўйинида “Вест Хэм” билан дуранг ўйнади (1:1, биринчи ўйин 2:0).

Шундай қилиб, Леверкузен клуби жорий мавсумда бирорта ҳам мағлубият аламини тотиб кўрмади – 38 ғалаба ва 6 дуранг. Жамоа охирги марта 2023 йилнинг май ойида мағлубиятга учраган.

Мавсум бошидан бери мағлубиятсиз ўтказилган 44 учрашувдан иборат серия топ 5 лига учун рекорд ҳисобланади. Мазкур натижа орқали “Байер” 2011/12 йилги мавсумда 42 та ўйинда мағлуб бўлмаган “Ювентус”ни ортда қолдирди.

21 апрель куни Германия чемпионлигини кафолатлаган “Байер” Бундеслиганинг 30-тури доирасида Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

Байер Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made