Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигига директор тайинланди
Жамият
−
16 Октябрь 2019
6029Камолиддин Фахрутдинович Талипов Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори кеча, 15 октябрь куни қабул қилинди.
Камолиддин Талипов бунгача “Silk capital” АЖ Кузатув кенгашининг раиси лавозимида ишлаган. Турли йилларда қимматбаҳо қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директори ҳамда Марказий банкнинг турли лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2019 йил 2 августдаги ПҚ–4412-сон қарори билан ташкил этилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023