7 ойдан кейин рингга қайтган Ғоибназаров рақибини нокаутга учратди
Спорт
−
16 Декабрь 2019
6511Ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.
Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида иштирок этаётган Ғоибназаров Олма-отадаги бокс кечасида украиналик Владислав Барановга қарши рингга чиқди.
Саккиз раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундида Ғоибназаров рақибини кучли зарба билан оғир аҳволга туширди. Рефери техник нокаут ҳолатини қайд этди.
Шу билан унинг профессионал рингдаги ғалабалари соин 8 тага етди. Боксчи 5 та жанг тақдирини муддатидан аввал ҳал қилган.
Эслатиб ўтамиз, Фазлиддин Ғоибназаров сўнгги бор жорий йилнинг май ойида америкалик Майкл Фокс билан жанг қилиб профессионал боксдаги илк ва ҳозирча ягона мағлубиятини қабул қилиб олганди.