Суд “Бахти Ташкентский”нинг апелляция шикоятини рад этди

3-саҳифа

image

15 суткага қамалган “Бахти Ташкентский”нинг адвокати томонидан берилган апелляция шикояти рад этилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.

Хабарингиз бор, Бахтиёр Қудратуллаев жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 21:45 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой туманидаги уйидан ички ишлар ходимлари томонидан олиб кетилганди. У жамоат жойида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган. Шунингдек, у ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган.

Қудратуллаев эса суд мажлисида, ҳуқуқбузарлигини тан олмай, уйида бўлганида уни хонадонидан олиб кетишганини билдириб, суддан ишни одилона кўриб чиқишни сўраган.

Суд ҳукмига кўра, Бахтиёр Қудратуллаев Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганди.

Шундан сўнг, унинг адвокати судга қарор бўйича апелляция шикояти берган. Аммо шу йилнинг 9 декабрь куни суд томонидан апелляция шикояти кўрилиб, рад этилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни яхшилаш бўйича кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилаётганини маълум қилган эди. Шундан сўнг, “Саидазиз медгородок” номи билан танилган Саидазиз Саидалиев, “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, Дилшод Тулқинович Шарипов, Анвар Боборажабович Мирзахонов қўлга олингани ҳақида расмий хабар берди. 

“Бахти Ташкентский” Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 3-қисми “а” банди –  жуда кўп миқдорда товламачилик ва 276-модда (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми “а” банди – кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш билан гумонланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

апелляция Бахти Ташкентский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made