Бэйл “Барселона”га ўтиши мумкин
Спорт 16 Май 12:12 1409
image

Уэлс терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл ёзги трансфер ойнасида “қаймоқранглилар” сафини тарк этиши маълум бўлди.

Жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан кейинги мавсумда футболчининг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти. Шу боисдан “Реал” президенти Флорентино Перес футболчининг агенти Жонатан Барнеттга форвард дунёнинг исталган клубига ўтиши мумкинлигини айтган. Агар “Барселона”дан таклиф тушса, уэльслик Каталония жамоасига ўтиши мумкин. 

Маълум бўлишича “қаймоқранглилар” раҳбарияти Бэйл трансферидан 80 млн евро ишлаб олмоқчи.

Бэйлнинг катта маоши (йилига 20 млн евро) харидорларни чўчитмоқда. Агар форвард 12 млн евролик маошга рози бўлса, “Манчестер Сити” уни харид қилишга уриниб кўриши мумкин. “Тоттенхэм” эса футболчини ижарага олиб, унинг маошини ярмини тўлаб боришга тайёр.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 72
Рейтинг: 2.8
Теглар