Австралияликларнинг дориси коронавирусга қарши самаралими? Отабеков жавоб берди

Жамият

image

Аввалроқ, Австралияда 48 соат ичида инсон организмида коронавирус инфекциясини блоклаб қўювчи препарат ихтиро қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков австралияликлар ихтиро қилган “Ивермектин” препарати вирус колониясини камайтириш хусусияти бор-йўқлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Ивермектин — паразитларга қарши дори воситаси, ЖССТнинг асосий дори воситалари рўйхатига киритилган. Унинг COVID-19 га қарши тажрибаларда ФАОЛ экани тўғрисида маълумотлар бор. “Ивермектин”ни COVID-19 га қарши курашда одамларда қўллаш уларнинг клиникагача ва клиник текширувларига боғлиқ.

Уйда мустақил даволаниш — саломатлигингизга зарарлигини яна бир бор таъкидламокчимиз. Фақатгина шифокор тавсиясига кўра дори воситаларини қабул қилишингизни сўраймиз”, деди Нурмат Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар сони 582 нафарга етди. Бугунгача уларнинг 38 нафари даволанди ва 3 нафари вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

690

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made