“Реал” Мбаппени трансфер қилмайдиган бўлди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби жорий ёзда ПСЖ ҳужумчиси Клиан Мбаппени трансфер қила олмайди. Бу ҳақда Мundo Deportivo хабар бериб ўтди.

Айни пайтда Мбаппенинг ПСЖ билан шартномасида 280 миллион евро товон пули кўрсатилган. Бу миқдор 2020 йилга бориб 200 миллионга тушади. Шу сабабдан мадридликлар футболчини кейинги йил ёзда харид қилмоқчи.

Маълумот учун ПСЖ Мбаппени ўз сафига қўшиб олиш учун “Монако” клуби ҳисобига 180 миллион евро ўтказиб берган эди.

Жорий мавсум футболчи ПСЖ сафида 35 та ўйинда қатнашиб, 31 та гол урди ва 15 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал ПСЖ Клиан Мбаппе

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг