Хоразмда 7 ёшли қиз ёнғин оқибатида ҳалок бўлди

Жамият

image

Кеча, 19 август куни Хоразм вилояти Урганч тумани Ғойбу қишлоғи Зомин кўчасидаги 48-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ёнғин-қутқарув хизматига соат 15:49 да хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудликда 3 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга соат 15:54 да етиб бориб, соат 15:57 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 16:10 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда ёнғин қўшни уйларга ўтиб кетиши олди олинган.

Ёнғин оқибатида уйнинг 25 кв метр майдонда хожатхона ва молхона том бостирмаси ҳамда хашаклари ёнган. Ёнғиннинг бошланғич даврида уй эгасининг 2012 йил туғилган набираси (қиз бола) куйиш тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Хоразм

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг