Арманистон ўз назорати остидаги тўрт қишлоқни Озарбайжонга берди

Олам

image

Арманистон ва Озарбайжон илк бор чегарани делимитация қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Озарбайжон Бош вазири ўринбосари Шаҳин Мустафоев маълум қилди.

Баёнотларда айтилишича, томонлар тўртта аҳоли пункти ўртасида чегара чизиғининг алоҳида участкаларини ўтказиш тўғрисида, уларни Совет Иттифоқи парчаланган пайтдаги чегарага мослаштириш тўғрисида олдиндан келишиб олган. 

ТАСС агентлигининг ёзишича, делимитация аслида Озарбайжон ССР таркибига кирган ва 1990 йиллардан бери Арманистон назоратида бўлган тўртта қишлоқнинг Озарбайжон тасарруфига ўтказилишини англатади. Томонлар яқин вақт ичида келишилган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқиб кетиш ва у ерда чегара хизматларини жойлаштиришга келишиб олган.

Маълумот учун, Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги чегара минг километрга яқин. Бу давлатлар 1991 йилда Қорабоғдаги можаро туфайли мустақилликка эришганидан бери чегара ҳеч қачон делимитация ва демаркация қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрель куни Россия ўз тинчликпарвар кучларини Қорабоғдан олиб чиқишни бошлагани маълум бўлганди. Россия қўшинлари 2020 йил кузида Арманистон-Озарбайжон можаросининг яна кучайиши оқибатида Озарбайжон, Арманистон ва Россия томонидан тузилган келишувларга мувофиқ Қорабоғга жойлаштирилган. 2023 йил сентябрь ойида Баку икки кунлик ҳарбий амалиётлар натижасида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудудини тўлиқ назорат остига олди. Тоғли Қорабоғ тугатилди, 120 минг арман баҳсли ҳудудни тарк этди.

Арманистон ва Озарбайжон можарони ҳал қилиш учун музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари, 2024 йилда томонлар бир-бирини чегарада ўқ узганликда бир неча бор ўзаро айблашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made