Транспорт монополларининг раҳбарлари “в.б.” мақомини олди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Транспорт соҳаси раҳбарлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, яна ўша лавозимга вазифасини бажарувчи қилиб ишга олингани ҳақида хабар берган эдик. Унга кўра, “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти раҳбарининг ишга лаёқти масаласи кўриб чиқилиши керак эди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятларининг ягона акциядори сифатида ушбу ташкилотлардаги раҳбарларнинг масъулиятини ошириш мақсадида қуйидаги қарорни қабул қилди.

Хусниддин Нуриддинович Хосилов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимидан озод этилсин ҳамда жамият бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.

Зафар Эргашбоевич Маҳаматов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бош менежер – бош мухандис лавозимидан озод этилсин ва жамият бош менежер – бош мухандис вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.

Акмал Сайдакбарович Камалов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилсин ва жамият раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.

Мансур Қўчқорович Ражапов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилсин ва жамият раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.

Ҳайитбой Аҳмадалиевич Омонов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилсин ва жамият раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.

Ўткир Назирович Турсунқулов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод этилсин ва жамият раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.

Ойбек Носирбоевич Ҳудойқулов “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раиси ўринбосари – “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси бошлиғи лавозимидан озод этилсин ва жамият раиси ўринбосари - “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинлансин.

Бахтиёр Ибрагимович Ҳакимов “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Умид Аброрович Ҳусанов “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари – Ишлаб чиқариш бўйича директор лавозимидан озод этилсин ва бошқарув раисининг биринчи ўринбосари – Ишлаб чиқариш бўйича директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлансин.

Азиз Фаридович Сафиуллин “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари – Стратегик, ахборот ва инновацион ривожланиш, импорт ва маҳаллийлаштириш бўйича директор лавозимидан озод этилсин ва бошқарув раисининг биринчи ўринбосари – Стратегик, ахборот ва инновацион ривожланиш, импорт ва маҳаллийлаштириш бўйича директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлансин.

Шуҳрат Шавкатович Худойқулов “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари – тижорат ва туризм бўйича директор лавозимидан озод этилсин ва бошқарув раисининг ўринбосари – тижорат ва туризм бўйича директори вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинлансин.

Алиджон Инаятович Алмамедов “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари – парвозлар бўйича директор лавозимидан озод этилсин ва бошқарув раисининг ўринбосари – парвозлар бўйича директори вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинлансин.

Геннадий Викторович Харлап “Uzbekistan Airways” АЖ бошқарув раисининг ўринбосари – техник директор лавозимидан озод этилсин ва бошқарув раисининг ўринбосари – техник директори вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинлансин.

Алишер Абдувохобович Саттаров “Uzbekistan Airways” АЖ молия директори лавозимидан озод этилсин ва молия директори вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинлансин.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон темир йўллари Ўзбекистон ҳаво йўллари

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг