Янги медаль ва орденлар таъсис этилди
Жамият
−
24 Март 2020
9291Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Депутатлар, жумладан, “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги, “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини атрофлича муҳокама этдилар.
Таъкидланганидек, III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммалаштириш, жисмоний ва тиббий маданиятни ривожлантириш орқали аҳоли саломатлик даражасини юксалтириш, бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, баркамол авлодни шакллантиришдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади. Ушбу ордени билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, III даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, IV даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан мукофотланган шахсларга эса, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади. Шунингдек, мазкур орденлар билан мукофотланган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа имтиёзлардан ҳам фойдаланади.
Депутатларнинг қайд этишича, мазкур орденлар ва медалнинг таъсис этилиши мамлакатимизда халқимизнинг саломатлигини сақлаш, аҳолининг тиббий маданиятини юксалтириш, соғлом авлодни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда муҳим ўрин тутади.
LiveБарчаси