... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ конгресси Дональд Трампга импичмент эълон қиладими?


11:30, 13.01.2018 Олам
 2 973

Демократлар вакили Эл Грин Дональд Трампга импичмент эълон қилиш ташаббуси билан чиқди.

Аввалроқ, АҚШ президенти Дональд Трампнинг мигрантлар кўп келадиган давлатлар шаънига қўпол ибора ишлатгани тўғрисида хабар берилган эди. 
 
АҚШ Конгрессининг вакиллар палатаси вакили, демократ Эл Грин Дональд Трампнинг мигрантлар келадиган давлатлар шаънига қўпол ибора ишлатгани учун импичмент эълон қилиш ташаббуси билан чиқди.
 
Эл Грин ўзининг Твиттер тармоғида, “Ирқчиликка ишқибозликнинг конгресс томонидан қораланиши етарли чора эмас. Конгрессда гапириш эмас, балки бизнинг овоз беришимиз муҳим аҳамиятга эга. Мен келгуси ҳафтада Дональд Трампнинг импичменти учун яна резолюция киритаман”, деган ёзувни қолдирган.
 
Ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ конгресси Эл Гриннинг Дональд Трампга импичмент эълон қилиш тўғрисида киритган резолюциясига қарши овоз берган эди.
Обил Сафаров

Теглар:Эл Грин Дональд Трамп АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!