Саида Мирзиёева: “Камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта”

Жамият

image

Кеча, 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бешта ташаббусини ҳаётга самарали татбиқ этиш масаласи хорижий экспертлар билан муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Учрашувда лойиҳанинг стратегик йўналишлари, чет эл тажрибаси ва ундан фойдаланиш бўйича фикр алмашдик.

“Ёдингизда бўлса, Бешта ташаббусни, энг аввало, мактаблардан бошлаш ғояси илгари сурилган эди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида, айрим жойларда шароит оғир эканлиги, кўплаб мактаблар таъмирталаб, ўқув дарсликларининг етишмаслиги, китоблар сифати жуда паст эканлиги, айрим мактабларда дарслар уч сменада ўтилишини кўрдик.

Бу йилдан бошлаб мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши режалаштирилган. Лекин мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз.

Қисқасини айтганда - олдин шароит, кейин талаб.

Албатта, бу осон иш эмас. Издан чиққан таълим тизимини тузатиш жуда катта маблағ, бир неча йил вақт ва илмий ёндашувни талаб қилади. Бу йўлда хатолар ҳам бўлиши мумкин, чунки бу жараён. Бироқ ҳозир шу ишларни бошламасак, эртага масала янада мураккаблашади.

Хуллас, бу йўлда барчамиз ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қилишимиз керак. Мутассади вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан юқоридаги масалалар юзасидан Ҳукуматга тегишли таклифлар киритилди”, деган Саида Мирзиёева.


Мақола муаллифи

Теглар

Saida Mirziyoyeva maktab formasi

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг