... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Анвар қори Турсунов қачон ва қаерга дафн этилиши маълум қилинди


11:11, 13.06.2018 Жамият
 15 075

Айни дамда Анвар қори Турсуновнинг дафн маросимига тайёргарлик кўрилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги раҳбари – “Минор” жомеъ масжиди имом-хатиби Анвар қори Турсунов бугун, 13 июнь куни 59 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Анвар қори Турсунов жорий йилнинг апрель ойида инсульт хасталиги билан оғриб, Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётган эди. Қори бу вақт оралиғида узоқ муддат кома ҳолатида бўлди. Ўтган ҳафтанинг жума куни эса Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Кўп ўтмай бу хабарлар ёлғонлиги маълум бўлди.
 
Айни дамда Анвар қори Турсуновнинг дафн маросимига тайёргарлик кўрилмоқда. У яшайдиган маҳаллада йўллар ёпилган, ЙПХ ходимлари автомобилларни ичкарига олмаяпти.
 
“Qalampir.uz”га маълум қилишларича, жаноза бугун аср намозидан кейин “Минор” жомеъ масжидида ўқилади. Анвар қори Турсунов “Минор” қабристонига дафн этилади. 

Теглар:Анвар қори Турсунов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар