... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Анқарада навбатдаги отишма: Энди АҚШ элчихонасига таҳдид қилинди


10:20, 20.12.2016 Олам
 2 285

Номалум шахс қўлга олинаётган вақтида “Бизлар билан ўйин ўйнаманг”, дея таҳдид қилган.

19 декабрь куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида иккита отишма юз берди. Фотокўргазма очилишида нутқ сўзлаган Россия Федерацияси элчиси Андрей Карловга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик. Бу воқеадан кўп ўтмай,Анқарадаги АҚШ элчихонаси олдида отишма содир этилди. Бу ҳақда Туркиянинг “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
 
Номаълум шахс элчихона яқинида ов милтиғи орқали ўқ очган. Хабарларга кўра, жиноят содир этган шахс элчихона биносига фасад томондан милтиқни яширган ҳолда келган. У ҳавога қарата ўқ узгандан сўнг, полиция томонидан дарҳол қўлга олинган.
 
Воқеа жойига етиб келган терговчилар суриштирув ишларини бошлашди. Айни вақтда АҚШ элчихонаси ёпиб қўйилган.
 
Номалум шахс қўлга олинаётган вақтида “Бизлар билан ўйин ўйнаманг”, дея таҳдид қилган.
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия Анқара АҚШ элчихонаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!