Фарғона ва Андижон вилоятларида зилзила бўлди
Жамият
−
14 Март
6661Бугун, 14 март куни Фарғона ва Андижон вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 09:49 да зилзила содир бўлди. Унинг эпимаркази Тошкентдан 262 км жанубий-шарқда, Фарғона вилоятининг Қува туманида жойлашган. Зилзила координаталари: 40,55 градус шимолий кенглик; 72,19 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,3. Чуқурлик 10 км.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Марҳамат туманида 2-3 балл, 10 км.
- Асака туманида 2 балл, 13 км.
- Қува туманида 2 балл, 15 км.
- Шаҳрихон туманида 2 балл, 19 км.
Эслатиб ўтамиз, 4 март куни Қашқадарё вилоятида, 5 март куни Тошкент вилоятида, 7 март куни эса яна Қашқадарё вилоятида кетма-кет икки марта зилзила содир бўлганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023