... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижондан кейин Фарғонада ҳам соғлиқни сақлаш тизимидаги раҳбар ходимлар ишдан олинди


13:55, 10.02.2018 Жамият
 3 769

Ўз вазифасига сусткашлик билан ёндашган раҳбар ходимлар ишдан олинди.

Фарғона вилоятида вазифасига сусткашлик билан ёндашган тиббиёт ходимларига нисбатан қатъий чоралар кўрилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Вилоятда тиббий-санитария хизмати бўйича ўтказилган текширишлар натижасида ўз вазифасини сусткашлик билан бажариб келаётган тиббиёт ходимлари ҳам борлиги маълум бўлди ва уларга тегишли чоралар кўрилди.

Хусусан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг масъул ходими А.Нигманова вилоятдаги барча тиббий-санитария ёрдами муассасаларида патронаж ишлари, тор соҳа мутахассислари кўрикларини талаб даражасида ташкил этмагани ва берилган топшириқларга етарли даражада эътибор қаратмаганлиги сабабли ўз эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Риштон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиқ ўринбосари О.Қосимова, туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси масъул ходими М. Раҳмонова ҳамда болалар бўлими масъул ходими М.Ғаниева туман аҳолисини тиббий патронаж кўриги билан қамраб олиш ишларини талаб даражасида бажармаганлиги, тиббиёт бўйича берилган топшириқларни суст бажаргани учун вазифасидан озод этилди.

Риштон туманида “103” тез тиббий ёрдам хизмати ишларини талаб даражасида ташкил этмаганлиги, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 30 мартдаги селектор йиғилишда шошилинч тибий ёрдам хизмати фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминламаганлиги учун туман тиббиёт бирлашмаси тез ёрдам бўлими мудири М.Болтабоев ҳамда бўлим мутасадди ходими Д.Бурхоновалар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоятда ўтказилган текширишлар натижасида Боғдод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ю.Абдусатторов, Қўштепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Абдураҳмонов, Тошлоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Т.Мамажонов, Риштон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Турсунхўжаев, Олтиариқ туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси мудири Ш.Бузруковларнинг бошқарувда йўл қўйган камчиликлари туфайли уларнинг 3 ойлик маоши давлат ҳисобига ўтказилди.

Аввалроқ, Андижон вилояти Пахтаобод туманида соғлиқни сақлаш тизимидаги саккиз нафар раҳбарнинг ишдан олингани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Фарғона соғлиқни сақлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар