Анчелотти ЕЧЛда қайси клублар ғолиб бўлиши мумкинлигини айтди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Европа Чемпионлар лигасида 4 та жамоани фаворит ҳисобламоқда. Мутахассис бу ҳақда “Gazzetta Di Parma” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Реал” устози ғолиблик учун битта жамоа номини ажратиб кўрсатмаган бўлса-да, турнирда иштирок этаётган тўрт клубни чемпионлик учун асосий даъвогар деб ҳисоблади.

“ЕЧЛда асосан "Реал”, “Барселона”, “Манчестер Сити” ва “Бавария” ғолиблик учун курашади”, деган Анчелотти.

Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинлари 24 ва 25 октябрь кунлари бўлиб ўтади. “Қаймоқранглилар” 3-турда сафарда Португалиянинг “Брага” клуби билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал ЕЧЛ Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг