Дональд Трамп ҳарбий амалдорлар билан шошилинч йиғилиш ўтказди
Олам
−
08 Январь 2020
13590Аввалроқ, Эрон АҚШнинг Ироқдаги икки ҳарбий базасига ҳаводан ракета зарбаси бергани хабар қилинганди.
Ҳодиса юз берганидан кўп ўтмай Эрон АҚШни ҳужумга жавоб қартармаслик ҳақида огоҳлантирди. Америка ҳарбий базасидан ҳужум уюштирилгудек бўлса, жавоб янада даҳшатли бўлиши таъкидланди. Шунингдек, бу генерал Қосим Сулаймоний ҳалок бўлган ҳаво ҳужуми учун жавоб экани қўшимча қилинган.
Дональд Трамп 7 январь, сешанба куни (АҚШда 8 январь энди бошланади) Эроннинг АҚШ ҳарбий базасига ҳужумдан кейинги илк баёнотида “ҳаммаси жойида” эканини маълум қилди. У чоршанба куни вазият бўйича батафсилроқ баёнот беришини таъкидлади.
“Ҳаммаси яхши! Ироқдаги иккита ҳарбий базага ракеталар Эрондан учирилган. Ҳозир талафотлар аниқланяпти. Ҳозирча ҳаммаси жойида!”, деб ёзган Трамп Twitter саҳифасида.
“Мен эрталаб баёнот бераман”, деб қўшимча қилган.
Маълумотларга кўра, ракета зарбасидан кейин АҚШ Президенти Дональд Трамп Оқ уйда Мудофаа вазири Марк Эспер, Давлат котиби Майкл Помпео ва Бирлашган штаб бошлиқлари раиси Марк Милли иштирокида тезкор йиғилиш ўтказган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь