Амир Темур кўчасида ҳайдовчилар учун навбатдаги қулайлик яратилди

Жамият

image

Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида автотранспорт воситалари учун қўшимча қайрилиб олиш жойи очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу жой, Амир Темур кўчаси, Молия институти биносининг асосий дарвозаси олдида очилган.

Янги қайрилиб олиш жойининг очилиши, аввал мавжуд бўлган тирбандликларнинг қисман камайтириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Амир Темур кўчаси бўйлаб, Осиё кўчаси томондан ҳаракатланишда Алишер Навоий кўчаси кесишмасига етмасдан 90 метр масофада автомобиллар учун қайрилиб олиш жойи очилган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Амир Темур кўчаси

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг