...
МЕНЮ
ONLINE TV

Америкалик фуқаро уйини йўқотиб қўйди


11:48, 27.05.2018 Олам
 5 460

Унинг айтишича уйдан кўра ичидаги жиҳозлар у учун қадрлироқ бўлган.

Пенсилвания штатининг Батлер туманида яшовчи Рожер Пеннингтон уйи йўқолиб қолгани ҳақида арз қилди. 
 
19 май куни Рожер уйи ғойиб бўлгани ва кўрганлар бўлса у билан боғланишини сўраб Facebook'даги саҳифасида эълон берди.  
 
Рожер 2 май куни Батлердан кетган.  8 кундан сўнг қайтиб келганида уйи ўз жойида йўқ, фақатгина баъзи нарсалар қолдирилган эди. Йўқолган буюмлар 1500 АҚШ долларига баҳоланди. Унинг айтишича уйдан кўра ичидаги жиҳозлар у учун қадрлироқ бўлган. 
 
Унинг уй йўқолганидан кейин нега 9 кунгача полицияга хабар қилмагани номалум. Ҳозирда Батлер полицияси томонидан тергов, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Айюб Мустафо

Теглар:Америкалик тергов Facebook 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!