... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Алишер Узоқов соқол қўйиши билан боғлиқ сирни очди


15:16, 23.04.2018 Кино
 14 921

Унга кузатувчилардан бири ҳазил тариқасида “Соқолингизни ўстиргунча, сочингизни ўстиринг”, деб мурожаат қилди.

Санъат олами вакиллари орасида соқол қўйиш урфга кирдими? Шу савол билан бугун актёр Алишер Узоқовга ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали мурожаат қилинди. Актёр билан жонли мулоқотда Instagram’даги кузатувчиларидан бири унинг нима сабабдан соқол қўйгани билан қизиқди.
 
“Айни кунларда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан янги тарихий фильм суратга олиняпти. Ушбу картинада соқолда чиқишим керак, шу боис соқолимни ўстиряпман”, дейди актёр бир неча маротаба.
 
Унга кузатувчилардан бири ҳазил тариқасида “Соқолингизни ўстиргунча, сочингизни ўстиринг”, деб мурожаат қилди. Алишер Узоқов бу иддаони ҳам жавобсиз қолдирмади.
 
“Сочим ўсмаса нима қилишим керак. Келинг, қўлингиздан келса, ўстириб беринг. Ҳа, бутун дунёда сочи йўқ бир мен, соқол қўйган ҳам бир мен. Қолган ҳамманинг сочи бор”, деб кинояли жавоб қайтаради актёр.
 
Узоқов ўзи суратга тушаётган тарихий фильм номи ва режиссёри ҳақида маълумот бермаган. 

Теглар:Алишер Узоқов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!