Бош прокуратура Гулнора Каримовага боғлиқ хабарларни рад этди

Жамият

image

Олдинроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати, Женевадаги Mangeat Attorneys at Law адвокатлик идораси эгаси ва раҳбари Грегуар Манжа ўз мижозининг қамоқхонада тиббий муолажа олишдан бош тортаётгани ҳақида ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Гулнора Каримованинг даволанишдан бош тортаётгани ва унинг олдига шифокорларнинг қўйилмаётгани ҳақида хабарларни рад этди. Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг QALAMPIR.UZ мухбирига маълум қилишича, ҳозирги пайтда Гулнора Каримованинг олдига шифокорларнинг кириши учун ҳеч бир тўсқинлик йўқ.

“Каримовага тиббий муолажа зарурати бўлса, барча керакли чоралар кўрилади. Ҳозирда Г.Каримованинг соғлиғи ҳолати қониқарли, бу борада ҳеч бир эътироз билдирилгани йўқ”, дейди Сурайё Раҳмонова.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова 5 март куни ўз уйида ҳибсга олиниб, жазони ўташ учун умумий тартибли колонияга олиб кетилганди.

Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гулнора Каримова

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг