Алимент тўлашдан бўйин товлаган ота 15 суткага қамалди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятида алимент пулларини ўз вақтида тўламаган эркак 15 суткага озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда вилоят Мажбурий ижро бюроси хабар берди. 

Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига мувофиқ моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик 15 суткалик маъмурий қамоқ, ушбу жазо қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга БҲМнинг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Бюронинг Шароф Рашидов туман бўлими иш юритувида қарздор М.М. ҳисобидан ундирувчи У.М. фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан қарздор алимент пулларини ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ алимент тўлашдан бўйин товлаб, қидирувда бўлган аёл Тошкент шаҳридаги чойхоналардан биридан топилгани жамоатчилик орасида шов-шувга айланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах МИБ Алимент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made