Қўшни давлатлардан ўқишини кўчирганлар масаласи нима бўлади?

Жамият

image

Қўшни давлатлардан ўқишини Ўзбекистонга кўчирган талабаларнинг масофавий таълим жараёнларида иштирок этиш бўйича давом этиради. Бу ҳақда бугун, 18 апрель куни Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фарход Бабашев АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Таъкидланишича, қўшни давлатдан ўқишини кўчирган фуқаролар тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари керак. Шундан сўнг, ректор фармойиши билан масофавий таълим жараёнида иштирок этиши мумкин.

“Жорий йил 15 февралгача ҳужжат топширган талабалар тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари лозим. Олий таълим муассасалари томонидан ушбу талабаларнинг масофавий таълим жараёнларида иштирок этиш бўйича ректор фармойиши чиқарилган. Бу фармойиш билан ОТМнинг расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин“, дейди Фарход Бабашев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қўшни давлатлардан ўқишини кўчираётганлар имтиҳонсиз тегишли билим юртларига қабул қилиниши ҳақида хабар бергандик.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Олий таълим

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг