АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card'чиларга 10 та муҳим маслаҳат берди

Жамият

image

Жорий йилнинг 4 октябридан Diversity Visa лотереясида иштирок этиш учун аризалар қабули бошланиб, шу йилнинг 7 ноябрига қадар давом этади. Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси DV-2025 (Diversity Visa – Green Card) дастурига мурожаат этиш бўйича 10 та муҳим маслаҳат берди.

1-маслаҳат: dvprogram.state.gov сайти орқали, дастур талабларига жавоб бериш шартлари билан танишиб чиқинг. Дастур талабларига жавоб бермасангиз, дастурда иштирок этманг.

2-маслаҳат: Фақатгина АҚШ ҳукуматининг расмий веб-сайтларида келтирилган маълумотларга таянинг. 2025 йилги дастур бўйича маълумотни тақдим этувчи ягона расмий манба – “gov” билан якунланган веб-сайтлар ҳисобланади.

3-маслаҳат: dvprogram.state.gov сайти орқали аризангизни топширинг. Бу дастурда иштирок этишнинг ягона йўлидир. Сохта веб-сайтлар ёки фирибгарларга алданиб қолманг.

4-маслаҳат: Дастурда иштирок этиш учун ариза топшириш бепул. Аризангизни пул эвазига тўлдириб беришни таклиф этадиган ёки тўлов орқали дастурда имкониятингизни ошириб беришни ваъда қиладиган шахслардан эҳтиёт бўлинг.

5-маслаҳат: Охирги олти ой ичида олинган фотосуратдан фойдаланинг. Ариза топшириш вақтида эски фотосуратдан фойдаланиш, дастурдан четлаштирилишга сабаб бўлади.

6-маслаҳат: Бир иштирокчи фақатгина бир марта ариза топшириши мумкин. Бир дастур мавсуми давомида, бир мартадан кўп ариза топширган шахслар дастурдан четлаштирилади.

7-маслаҳат: Сиз билан бирга саёҳат ёки иммиграция қилмайдиган тақдирда ҳам, аризангизга турмуш ўртоғингиз ва 21 ёшдан кичик ва турмуш қурмаган барча фарзандларингизни киритишингиз кераклигини ёдда тутинг. Дастурда иштирок этиш учун танланган ҳолатингизда ҳам, аризангизга хато ёки тўлиқ бўлмаган маълумот киритган бўлсангиз, дастурдан четлаштирилишингизни инобатга олинг.

8-маслаҳат: Махсус тасдиқлов рақамингизни (confirmation number) сақлаб қўйинг. 2024 йилнинг май ойида дастур бўйича танлов натижангизни текшириш учун сизга ушбу рақам керак бўлади.

9-маслаҳат: Дастур бўйича танлов 2024 йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Дастурда иштирок этиш учун танлаб олинганингиз ҳақида маълумотга эга бўлишнинг ягона йўли dvprogram.state.gov/ESC сайти орқалидир. Бирон-бир хат ёки электрон почта орқали келган эълонларга алданиб қолманг, бу турдаги хатлар фирибгарлик усули эканлигини ёдда тутинг.

10-маслаҳат: Дастурда танлаб олинганлик, виза учун суҳбатда иштирок этиш ёки виза олиш кафолатини бермаслигини ёдда тутинг.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Ўзбекистон Green Card Diversity Visa

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made