АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаси ҳаво ҳужумига учради – ОАВ

Олам

image

Суриянинг Хасака шаҳри яқинидаги Хараб ал-Жир аэропортидаги Америка ҳарбий базасига Ироқ ҳудудидан бешта ракета учирилди. Бу ҳақда Ироқ хавфсизлик хизматидаги манбаларига таяниб, “Reuters” ва “Shafaq News” хабар берди.

“Shafaq News” манбасининг аниқлик киритишича, отилган ракеталарнинг бир қисми Ироқ ҳудудига тушган. Портал маълумотларига кўра, ракеталар учирилган қурилма Америка самолёти томонидан йўқ қилинган – у Ироқнинг Мосул шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда жойлашган.

“Shafaq News” хабарига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари Ироқ-Сурия чегараси бўйлаб жадал парвоз қилмоқда.

“Америка базаси ҳам дрон томонидан ҳужумга учраган. Унга Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳлардан бирининг учувчисиз самолёти ҳужум қилди”, дея хабар бермоқда Сурия Инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази матбуот хизмати.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари дронни базага етиб бормасдан уриб туширган. Марказнинг таъкидлашича, бу "24 соатдан камроқ вақт ичида бундай турдаги иккинчи ҳужум". Биринчи шундай ҳужум АҚШнинг Дайр-аз-Зордаги базасида содир бўлди.

Маълумот учун, Яқин Шарқдаги Америка базасига охирги ҳужум Ироқ Исломий қаршилик гуруҳи томонидан амалга оширилган. 2024 йил февраль ойида Иорданиядаги АҚШ ҳарбий мажмуасига ҳужум уюштирилди. База 2023 йилнинг январида ҳам учувчисиз самолёт ҳужумига учраган, оқибатда уч аскар ҳалок бўлган ва 30 га яқин киши жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Сурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made