Аэропорт “стоянка”сида ўғирлик содир этилди
Жамият
−
21 Октябрь 2019
5422Ўзганинг мол-мулкига кўз олайтириш яъни ўғрилик қилиш шариатимизда ҳам қораланган. Қолаверса, ўғрилик жинояти учун қонунларимизда ҳам муносиб жазо тайинланиши белгилаб қўйилган.
Шу йилнинг 17 октябрь куни тахминан соат 13:00да Сергели туманида номаълум шахс Ислом Каримов номидаги "Тошкент"халқаро аэропорт ёнидаги автотураргоҳда бўла туриб, 40 ёшли М.С. томонидан қаровсиз қолдирилган сумкани ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
Жабрланувчининг гапларига қараганда, сумкадан 500 АҚШ доллари бўлган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Жамоат жойларида шахсий буюмларингизни қаровсиз қолдирманг”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
LiveБарчаси