Адвокати киритган шикоятни “Activist” қайтариб олди

Жамият

image

“Activist” номи билан танилган блогер Ҳожиакбар Носировнинг адвокати томонидан судга апелляция шикояти берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар қилди.

Қайд этилишича, мазкур иш бўйича бугун, 14 апрель куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясига ҳуқуқбузар Ҳ.Н.нинг адвокати С.И. томонидан апелляция шикояти келиб тушган. 

Маълум қилинишича, суд мажлиси бугун, 14 апрель куни соат 15:00 га тайинланган.

Ҳуқуқбузар Ҳ.Н. томонидан адвокатнинг шикоятини кўрмасдан қолдириш ҳақидаги ариза келтирилгани сабабли иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳожиакбар Носиров 15 суткага қамалганди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми бўйича маъмурий иш кўриб чиқилган. У савдо дўконларида сотилаётган турли йогурт маҳсулотларининг ҳаммаси ҳаром эканини айтиб, уларни истеъмол қилмаслик ҳақида видеолавҳа эълон қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

суд апелляция Ҳожиакбар Носиров Activist

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made